Бразилияда Telegram`га қўйилган тақиқ бир ҳафта ҳам давом этмади
Бразилиянинг иккинчи инстанция апелляция суди шу ҳафта бошида полиция буйруқларини бажармагани учун чиқарилган Telegram хабар алмашиш иловасини блоклаш ҳақидаги қарорни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Судья Флавио Лукаснинг сўзларига кўра, мамлакатда Telegram хизматининг тўлиқ тўхтатилиши давом этаётган тергов билан боғлиқ бўлмаган минглаб одамларнинг мулоқот қилиш эркинлиги чеклангани сабабли «оқилона эмас». Шу билан бирга, суд компанияга полиция томонидан сўралган маълумотларни тақдим этмагани учун ҳар куни бир миллион реал (тахминан 200 минг доллар) миқдорида жарима солиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, федерал полиция мессенжер фаолиятини тўхтатиб қўйишни Telegram икки неонацист гуруҳ аъзолари ҳақидаги маълумотларни узатиш бўйича аввалги суд қарорига риоя қилмагани учун талаб қилган эди, уларда гумон қилинаётган мактаб отишмаси айбдорлари хабар берилган.