ANKA-3 шу ойда илк парвозини амалга ошириши мумкин
Туркиянинг ANKA-3 учувчисиз самолёти шу ойда илк парвозини амалга ошириши мумкин.
Бу ҳақда мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир TRT Haber телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, «ANKA-3» 44 минг фут баландликка кўтарила олади.
«ANKA-3» «Каан», «HÜRJET» ва «F-16» жанговар самолётлари билан биргаликда операцияларда ишлатилиши мумкин.
Бундан ташқари, ANKA-3 жами 7 та ракета учириш мосламасига эга.