Қандай маҳсулотлар кучли аллерген ҳисобланади?
Болалар севиб истеъмол қиладиган сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот. Таркибида 12 аллергенмоддалар мавжуд..
Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади.
Балиқ — кучли антиген. Унинг гўштида парвальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд.
Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.
Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга.
Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди.
Ерёнғоқ. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради. Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган.