Устоз 7 ёшли шогирдини калтаклаб ўлдириб қўйди
Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳридаги спорт мактабида дзюдо ва самбо мураббийи, Европа ўйинлари бронза медали совриндори Меҳмон Халилов машғулот вақтида ўзининг 7 ёшли шогирдини калтаклаб, ўлдириб қўйди.
Меҳмон Халилов болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани камерага тушиб қолган. У боланинг сочидан тортиб, оёғига тепиши натижасида болакай оёқда тура олмай қолган.
Ўша пайтда Халилов кичик шогирдига хавфли зарба берган. Бунинг натижасида 7 ёшли болакайнинг бўйин умуртқаси цинган.
Шу билан бирга, видеотасвирда бошқа болаларга ҳам қўпол муносабатдан бўлингани акс этган.
Сумгаит шаҳар прокуратурасининг хабар беришича, бола дарҳол шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
Ҳозирда Меҳман Халиловга нисбатан Озарбайжон Жиноят кодексининг “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, эҳтиётсизлик оқибатида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қўлга олинган.