Фарғонада яна бир ўқитувчи калтакланди
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди. Бу ҳақда “БуКун” дастурида маълум қилинди.
Хабарга кўра, ҳолат Тошлоқ туманидаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Асли андижонлик бўлган 33 ёшли аёл ўқувчиларнинг кўз ўнгида ўқитувчини ҳақоратлаган.
Воқеа содир бўлган куни мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтиб, талаб қўйган. Бу эса қизнинг онасини ғазаблантирган. Шундан сўнг келиб жанжал кўтарган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан 6 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Апелляция судида аёл вақтинча ишсиз бўлгани учун жаримани тўлай олмаслигини айтган. Лекин ўқитувчидан кечирим сўрамагани учун суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.