АҚШда даҳшатли авария: 100 га яқин машина тўқнашди
АҚШнинг Иллинойс штатида чанг бўрони туфайли юзга яқин машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ҳодиса катта йўлда содир бўлган. Полиция чанг бўрони вақтида 40-60 та енгил автомобиль ва 30 га яқин юк машинаси тўқнашиб кетгани, улардан иккитаси ёниб кетганини хабар қилмоқда.