Ўқимасдан туриб профессор бўлиш мумкин.
37 ёшли Жейсон Ардейга болалигида аутизм спектрининг бузилиши ва ривожланиш кечикиши ташхиси қўйилган. У 18 ёшга тўлгунга қадар ўқий олмаган. Ҳозирда Ардей Кембриж университетининг энг ёш профессори ҳисобланади, дея хабар беради.
Жейсон Ардей Жанубий Лондонлик. У 11 ёшигача гапира олмаган, мулоқот қилиш учун имо-ишора тилидан фойдаланди ва 18 ёшгача ўқиш ва ёзишни билмас эди. Кўп йиллар олдин Ардейга «ташхиси туфайли у умрининг қолган қисмини қариялар уйида ўтказиши мумкин» дея даҳшатли келажак башорат қилинган эди.
Аммо Ардей таслим бўлмади. У онасининг ётоқхонаси деворига «Оксфорд ёки Кембрижда ишлайман» деб ёзиб, буни ҳаётининг мақсадларидан бирига айлантирган.
Бугун у Кембриж университетининг энг ёш профессори ҳисобланади. У таълим социологиясидан дарс беради ва 6 мартда университетга ўқишга кирди.