Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очиш ниятида
Терминал ҳам шакарни Ўзбекистонга ташиш, ҳам Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти учун ишлайди.
“Биз ўзбекистонлик тадбиркорлар келгусида фойдаланиш учун Олот порти инфратузилмасини ривожлантиришга сармоя киритиши учун давлат-хусусий шерикликдан фойдаланмоқчимиз”, деди Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Trend’га.
Ўзбекистондан келадиган товарларни сақлаш учун Боку порти ҳудудида омбор инфратузилмасини яратиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.