Пойтахтда қанча аҳоли яшайди?
Бугунги кунда юртимизда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.
Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтимизда доимий аҳоли сони 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 2 миллион 978 минг 200 кишини ташкил этмоқда.
Шундан эркаклар сони 1 миллион 460 минг 800 кишини, аёллар сони 1 миллион 517 минг 400 кишини ташкил этди.
Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони: Олмазор туманида бўлиб, 397,1 минг кишини ташкил этади Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 369,5 минг киши.
Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 128,6 киши ва Бектемир туманида – 56,8 минг кишини ташкил этган.