Финляндия Россия билан чегарада девор қуришни бошлаб юборди
Финляндия Россия билан чегарада девор қурмоқда, бироқ у кўпроқ боғ панжарасига ўхшайди, деб ёзади Ilta-Sanomat газетаси шарҳловчиси Иида Ҳалликаинен.
Чегарачиларнинг сўзларига кўра, бу фақат синов майдончаси бўлиб, унинг тепасида симли панжара ўрнатилади. Уч-тўрт йил ичида тахминан 200 км панжара қуриш режалаштирилган, лойиҳа қиймати тахминан 380 миллион эврони ташкил қилади.
«Деворнинг синов қисми чегарачи кузда чоп этган асл дизайндаги тасвир ва чизмаларга мос келмайди. Синов майдони ўйин майдончаси панжарасига ўхшайди. Аммо мен бундан ҳайрон эмасман», — дейилади профессор Юсси Лейн мақолада.