Франциянинг собиқ президенти Саркози бир йилга қамалди
Париж апелляция суди “телефон тинглаш иши” бўйича собиқ президентга шундай жазо тайинлади.
Айблов томони хулосасига кўра, Саркози адвокати орқали Кассация суди ходимига Монако князлигида лавозим олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига собиқ президент Франциянинг L’Oreal уйи томонидан президентлик кампаниясини ноқонуний молиялаштириш бўйича тергов жараёнининг бориши ҳақида маълумот беришни талаб қилган.