Афғонистон бош вазири ўзгарди
Sputnik Афғонистоннинг маҳаллий нашрларга таяниб ёзишича, Муҳаммад Ҳасан Охунднинг ўрнини Муҳаммад Абдул Кабир эгаллади. Кабир бунгача бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари эди.
Муҳаммад Охунд саломатлиги сабаб истеъфога чиққани айтилмоқда. У “Толибон” 2021 йилда мамлакатда ҳокимиятга келганидан бери ҳукуматни бошқариб келаётганди.