Нодирбек Абдусатторовда и 2 млн долларни ютиб олиш имконияти бор
Нодирбек Абдусатторов ЧессКид Cуп-2023 турнирининг Гранд финалига йўл олди.
1-дивизионда 8 нафар кучли шахматчилар дона суришди, жумладан Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Алиризо Фирузжа ва бошқалар.
Нодирбек Гранд финалгача Жюл Муссар, Фабиано Каруано ҳамда Ёрден ван Форестни мағлуб этди.
Энди у Гранд финалда ўз рақибини кутади. Нодирбекдан мағлуб бўлган 3 нафар шахматчи яна саралашда қатнашади ва уларнинг биттаси Гранд финалга чиқади.
Турнирда 1-ўринни олган шахматчи 30 минг, 2-ўринни олган шахматчи 20 минг АҚШ долларини қўлга киритади.
Маълумот учун, ЧессКид Cуп-2023 бу Чемпионлар турнирига кирувчи 3-мусобақадир. Мукофот жамғармаси 2 млн долларни ташкил қиладиган Тҳе Чампионс Чесс Тоур жами 6 та саралаш турнирдан иборат. Саралаш турнирларда ғолиб бўлганлар йил охирида Суперфиналга чиқишади.