Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Июнь
2023

Эрон ва Толибон ўртасидаги сув можароси  кескинлашмоқда

0
Эрон ва Толибон  ўртасидаги сув  можароси  кескинлашмоқда

Толибон ва Эрон расмийлари ўз мамлакатларида ҳарбий шайликни оширди. 27 май куни чегарада ҳарбий тўқнашувлар содир бўлди.

Тўқнашувда ҳар икки томон бир-бирини айбламоқда.  Ҳодисада бир Толибон чегарачиси ҳалок бўлгани ва бир неча киши яраланганини айтилди. Толибон Нимрўз вилоятининг Канг туманидаги чегарага ҳудудига оғир қуролларни жойлаштираётгани акс этган видеолар тарқалди.

Эрон матбуоти Сеистон-Балужистон вилоятида сўнгги икки ҳафта ичида сув таъминоти билан боғлиқ кескинлик ортидан содир бўлган қуролли тўқнашувда уч нафар чегарачи ҳалок бўлгани ва бир неча киши яралангани ҳақида хабар берди.

 “Афғонистон Ислом амирлиги ҳар қандай муаммода мулоқотни оқилона йўл деб билади. Уруш ва ноўрин ҳаракатлар ҳеч бир томоннинг манфаатига тўғри келмайди”,деди Толибон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хаваразмий.

Эрон миллий полиция қўмондони, бригада генерали Аҳмадризо Радан ўша куни “Эрон Ислом Республикаси чегара қўшинлари ҳар қандай чегарани бузиш ва босқинчиликка қатъий жавоб беради, Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати ўйловсиз, халқаро тамойилларга зид хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилиши керак” дея кескин баёнот билан чиқди.

Шу билан бирга Эрон расмийлари ҳам дипломатик ечим зарурлигини, Теҳрон "ҳарбий йўл"га мурожаат қилишини рад этди.

Тўғон муаммоси

Кажаки тўғони  Афғонистоннинг жануби-ғарбий қисмида, мамлакатнинг энг муҳим қишлоқ хўжалиги ихтисослашган ҳудудларидан бири ва Эроннинг асосан сув танқис бўлган жануби-шарқий қисми ўртасида жойлашган.

Аммо дарёнинг юқори оқими Афғонистон томонда ва уни Афғонистон назорат қилади. Бу эса Толибон учун Теҳрон билан муносабатларда ўзига хос восита  бўлиб хизмат қилади.

Афғонистонда қурғоқчиликнинг кучайиши ва йирик тўғон лойиҳалари қурилиши Сеистон ҳавзасига сув оқимини камайтирди.

Ҳавзани сув билан тўлдириш масаласи шу ой бошида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахон ва Эрон президенти Иброҳим Раисининг баёнотларидан кейин долзарб масалага айланди.

Амир-Абдуллахон  Афғонистон ҳукуматидан “Афғонистон ва Эрон халқини сув билан таъминланш учун” Кажаки тўғонини  очишни талаб қилди.

Орадан кўп ўтмай, Иброҳим Раиси  “Афғонистонни Сеистон-Балужистон аҳолисига дарҳол сув беришга акс ҳолда бунинг жиддий оқибатлари бўлишидан” огоҳлантирди.

Баҳсли сув келишуви

1973 йилги шартномага кўра, Афғонистон Эрон билан Ҳилманд дарёсидан биргаликда фойдаланиш мажбуриятини олган.

Аммо  давом этаётган қурғоқчилик, Афғонистонда янги тўғонлар қурилиши  жумладан, 2021 йилда Ҳилманд дарёси бўйида қуриб битказилган Камолхон тўғони қурилиши натижасида сув сатҳи пасайган. 

Толибон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар Кобул “1973 йилдаги сув шартномасига содиқлигини, бироқ Афғонистон ва  минтақадаги қурғоқчиликни ҳам эътиборга олиш кераклигини”, таъкидлади.

Мазҳаблардаги тафовут бир пайтлар уларни душманга айлантирган бўлса-да, сўнгги йигирма йил ичида Афғонистоннинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳукумати ва Афғонистондаги АҚШ кучларига қарши туришдаги умумий манфаатлар Толибон ва Эронни уларни янада яқинлаштирди.

Толибон ҳокимиятга қайтганидан буён Теҳрон билан иқтисодиёт ва хавфсизлик борасида алоқа ўрнатишга ҳаракат қилиб келади. Эрон Толибон бошчилигидаги ҳукуматни тан олмаган бўлса-да, афғон қочқинлари ва трансчегаравий наркотрафик масалалари бўйича Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда. Февраль ойида Эрон Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонасини расман Толибонга топширган эди.

Вашингтондаги Яқин Шарқ институти таҳлил марказининг Афғонистон ва Покистон бўйича таҳлилчиси Марвин Вайнбаумга кўра,  “Айни пайтда ҳеч бир давлатга можаро керак эмас”.

"Иқтисодий жиҳатдан бу ҳар икки давлат учун ҳам муаммо. Тўғон бўлмаса, Ҳилманд вилоятида қишлоқ хўжалиги ҳам бўлмас эди. Сувнинг оз қисми Эрон ҳудудига ўтади. Эрон жануби-шарқи эса сайёрамизнинг энг қуруқ минтақаларидан бири ".

Вайнбаумнинг айтишича, Толибон ҳам, Теҳрон ҳам сув танқислиги масаласида бўш келмоқчи эмас. "Иқлим исиши эса бу муаммони янада кескинлаштиради", деди у.

Ажабланарлиси, Раисининг  таҳдидлари ва Афғонистон янги тўғон қуришини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб, Толибон Мудофаа вазирлиги Эрон билан мудофаа ва чегара масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича янги келишувга эришганини эълон қилди. 

Эрон ҳам, Афғонистон ҳам тўғонлар қурмоқда. Бу эса қуйи оқимда сув тақчиллигини келтириб чиқаради.

"Тўғонларнинг қурилиши, шубҳасиз муаммони кучайтиради", дейди Вайнбаум.

Бошқа кузатувчиларнинг фикрича, Эрон ва Толибон бир-бирини амал қилмасликда айблаётган сув келишуви можарони ҳал қилишда асосий восита.

1973 йилги шартномага кўра, қурғоқчилик ва иқлим ўзгариши каби маълум шароитларда Афғонистон томонидан сув етказиб бериш келишилганидан пастроқ бўлиши мумкинлиги кўзда тутилган.





Губернаторы России
Москва

Собянин: Московскому метрополитену исполнилось 89 лет





Москва

Наталья Которева презентовала новый трек «Как в сериале»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин сообщил о планах благоустройства на северо-востоке Москвы



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Булат Окуджава

Урганта исключили из программы концерта памяти Булата Окуджавы




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

В Подмосковье сотрудники ОМОН «Русич» Росгвардии приняли участие в церемонии открытия соревнований по дзюдо среди детей и подростков

Семьи из Подмосковья поборются за выход в финал конкурса «Это у нас семейное»

Инсайты, стратегии и нетворкинг для профессионалов: 21 июня пройдет ежегодный форум «Спорт и Бизнес»


Даниил Медведев

Теннисист Медведев не смог выйти в четвертьфинал турнира серии «Мастерс» в Риме



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Эвелина Блёданс: Солнечная сказка для солнечных детей



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России