Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Июнь
2023

Самвел Бабаян: "Асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олмади" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди. - Кубок доирасидаги ушбу ўйин гуруҳда жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашини аниқлаб берди. Ўйингача биз плей-офф босқичини ҳал қилиб бўлгандик. Бу борада йигитлар билан гаплашиб олгандик. Бугун эса жуда ёмон ўйин намойиш қилдик. Тезлик, концентрация етишмади. Айрим футболчилар эса майдонда деярли кўринмади. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман, улар гуруҳдан чиқиш учун борини бериб ҳаракат қилишди, яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Термаларнинг ўйинлари яқинлашиб келмоқда, бу эса клубларга бироз дам берилади дегани. Бироқ жамоа учун бу таъсир қилмаслиги керак. Чунки мухлисларимиз олдида бироз қарзларимиз бор. Ва ҳар бир ўйинда биз бор кучимиз билан ўйнаб, сифатли ўйин кўрсатишимиз керак. - Тошкентдаги ўйинлар "Навбаҳор" учун қийин ўтяпти. Бу нима билан боғлиқ? - Фақатгина бу ердаги эмас барча ўйинлар шундай ўтмоқда. Келинг, бу кубок ўйини бўлгани учун эътибордан четда қолдирамиз. Чунки бу ўйиннинг аҳамияти бошқача. Турнир жадвалидаги ҳолат муҳим аҳамият касб этади. Балки, ўйинга бўлган руҳий тайёргарлик ҳам муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Умуман олганда, фикр билдириш қийин. Масалан, чемпионатда пароканда бўлиб кетган ўйинларимиз йўқ. Чемпионатда мағлуб бўлган ўйинларимизда энг камида дурангга лойиқ эдик. Бугун эса тўғрисини айтаман, жирканчли ўйин кўрсатдик. - Бугунги мағлубият жамоанинг руҳий ҳолатига қандай таъсир ўтказади? - Илк навбатда, биз асосий таркибда тушмаётган футболчиларга имконият бердик. Бу эса фикрлашга бироз таъсир ўтказади. Юқори ўринлар учун курашишга жамоада заҳира ўриндиғи ҳам узун бўлиши керак деб ҳисоблайман. Шунингдек, майдонга тушадиган футболчиларнинг сифати ҳам белгиланган даражада бўлиши лозим. Афсуски, бугунги ўйин орқали биз кўп нарсаларни кўриб олдик. Ҳозирча жамоа юқори жисмоний ҳолатига кириб олмади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Бу баҳс барча томонлама фойдали бўлади. Ўйинни чуқур таҳлил қилиб чиқамиз, хатоларни кўрамиз, шунингдек, шу орқали таркибни оптималлаштиришни ҳам кўриб чиқамиз. Умуман олганда буни бир марта амалга оширгандик ҳам. Навбатдаги босқичга чиққанимиз сабабли ротация қилиб кўргандик. Афсуски, асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмади. - Демак, иккинчи даврада таркибни кучайтириш ишлари бўлиб ўтади. - Барчасини вақт кўрсатади. Ҳозирча бизни барчаси қаноатлантирмоқда. Клуб ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишламоқда. Шунингдек, бизда белгиланган бюджет бор. Ундан кўпроғини ишлатиб ташлай олмаймиз. Ўз вақти келганида таркиб борасида ҳам ўйлаймиз. Айни дамда бир қанча футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Балки, шу сабабли улар ўз даражасини йўқотиб қўйишгандир. Шу боисдан тажриба ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун айрим футболчиларни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқармиз. Натижа сабабли барча футболчига имконият бера олмаймиз. Чунки натижа бизга доимо босим бериб туради. Таркибни кучайтириш борасидаги гапларни ҳали биргаликда ўйлаб кўрамиз. - "Олимпик" билан Намангандаги баҳс давомида Сиз футболчингиз майдонда ётиб олганида уни тезроқ ўрнидан туриб, ўйинга қўшилишини талаб қилгандингиз. Ўшанда Сиз вақтни чўзиш футболнинг зарарига ишлашини айтгандингиз. Бугун эса "Олимпик" футболчилари ўзларини бошқача тутишди. Бу ҳолатга қандай қарайсиз? - Бундай ҳолатлар тизимсиз бўлади. Ҳа, рақиблар вақт чўзган бўлиши мумкин. Бундай нарсалар мураббийлар штабининг йўналишига боғлиқ деб ўйлайман. Футбол ўйинларида, айниқса, сўнгги дақиқаларда бундай айёрликлар кўп бўлиб туради. [allow-turbo]

Самвел Бабаян: "Асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кубок доирасидаги ушбу ўйин гуруҳда жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашини аниқлаб берди. Ўйингача биз плей-офф босқичини ҳал қилиб бўлгандик. Бу борада йигитлар билан гаплашиб олгандик. Бугун эса жуда ёмон ўйин намойиш қилдик. Тезлик, концентрация етишмади. Айрим футболчилар эса майдонда деярли кўринмади. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман, улар гуруҳдан чиқиш учун борини бериб ҳаракат қилишди, яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Термаларнинг ўйинлари яқинлашиб келмоқда, бу эса клубларга бироз дам берилади дегани. Бироқ жамоа учун бу таъсир қилмаслиги керак. Чунки мухлисларимиз олдида бироз қарзларимиз бор. Ва ҳар бир ўйинда биз бор кучимиз билан ўйнаб, сифатли ўйин кўрсатишимиз керак.

- Тошкентдаги ўйинлар "Навбаҳор" учун қийин ўтяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Фақатгина бу ердаги эмас барча ўйинлар шундай ўтмоқда. Келинг, бу кубок ўйини бўлгани учун эътибордан четда қолдирамиз. Чунки бу ўйиннинг аҳамияти бошқача. Турнир жадвалидаги ҳолат муҳим аҳамият касб этади. Балки, ўйинга бўлган руҳий тайёргарлик ҳам муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Умуман олганда, фикр билдириш қийин. Масалан, чемпионатда пароканда бўлиб кетган ўйинларимиз йўқ. Чемпионатда мағлуб бўлган ўйинларимизда энг камида дурангга лойиқ эдик. Бугун эса тўғрисини айтаман, жирканчли ўйин кўрсатдик.

- Бугунги мағлубият жамоанинг руҳий ҳолатига қандай таъсир ўтказади?

- Илк навбатда, биз асосий таркибда тушмаётган футболчиларга имконият бердик. Бу эса фикрлашга бироз таъсир ўтказади. Юқори ўринлар учун курашишга жамоада заҳира ўриндиғи ҳам узун бўлиши керак деб ҳисоблайман. Шунингдек, майдонга тушадиган футболчиларнинг сифати ҳам белгиланган даражада бўлиши лозим. Афсуски, бугунги ўйин орқали биз кўп нарсаларни кўриб олдик. Ҳозирча жамоа юқори жисмоний ҳолатига кириб олмади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Бу баҳс барча томонлама фойдали бўлади. Ўйинни чуқур таҳлил қилиб чиқамиз, хатоларни кўрамиз, шунингдек, шу орқали таркибни оптималлаштиришни ҳам кўриб чиқамиз. Умуман олганда буни бир марта амалга оширгандик ҳам. Навбатдаги босқичга чиққанимиз сабабли ротация қилиб кўргандик. Афсуски, асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмади.

- Демак, иккинчи даврада таркибни кучайтириш ишлари бўлиб ўтади.

- Барчасини вақт кўрсатади. Ҳозирча бизни барчаси қаноатлантирмоқда. Клуб ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишламоқда. Шунингдек, бизда белгиланган бюджет бор. Ундан кўпроғини ишлатиб ташлай олмаймиз. Ўз вақти келганида таркиб борасида ҳам ўйлаймиз. Айни дамда бир қанча футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Балки, шу сабабли улар ўз даражасини йўқотиб қўйишгандир. Шу боисдан тажриба ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун айрим футболчиларни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқармиз. Натижа сабабли барча футболчига имконият бера олмаймиз. Чунки натижа бизга доимо босим бериб туради. Таркибни кучайтириш борасидаги гапларни ҳали биргаликда ўйлаб кўрамиз.

- "Олимпик" билан Намангандаги баҳс давомида Сиз футболчингиз майдонда ётиб олганида уни тезроқ ўрнидан туриб, ўйинга қўшилишини талаб қилгандингиз. Ўшанда Сиз вақтни чўзиш футболнинг зарарига ишлашини айтгандингиз. Бугун эса "Олимпик" футболчилари ўзларини бошқача тутишди. Бу ҳолатга қандай қарайсиз?

- Бундай ҳолатлар тизимсиз бўлади. Ҳа, рақиблар вақт чўзган бўлиши мумкин. Бундай нарсалар мураббийлар штабининг йўналишига боғлиқ деб ўйлайман. Футбол ўйинларида, айниқса, сўнгги дақиқаларда бундай айёрликлар кўп бўлиб туради.

[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sat, 03 Jun 2023 01:17:35 +0500




Губернаторы России
Москва

Собянин анонсировал большую летнюю спортивную программу





Москва

ONYX отправляется в Большой тур по России


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин рассказал об открытии нового перехода на вокзал Зеленоград-Крюково



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Олег Лундстрем

Внучатый племянник Олега Лундстрема нашёл в Ульяновске свою кровь




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Работники Пожарно-спасательного центра показали свою слаженность в боевом развертывании

В преддверии Международного дня защиты детей подмосковные росгвардейцы провели спортивное мероприятие для школьников

В новой Москве соревновались нештатные формирования


WTA

Надежда Петрова высказалась о перспективах Арины Соболенко снова возглавить рейтинг WTA



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Авто

"ДиМ" строит участок 5 трассы СБВ



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России