Жўнариқ каналидан 16 ёшли боланинг мурдаси топилди
Жорий йил 3 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридан оқиб ўтувчи Жўнариқ каналида чўмилмоқчи бўлган 16 ёшли М.И. чўкиб кетиб ҳалок бўлган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев болани қидириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 5 июнь куни 16 ёшли марҳумнинг жасади топилган.