Роналду Бензема трансфери ҳақида нималар деди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи билан бирга “Реал”да ўйнаган Карим Бенземанинг Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтганига муносабат билдирди.
Маълумки, франциялик тўпурар кутилмаганда “Реал”дан кетишини маълум қилиб, “Ал-Иттиҳод” клуби билан ҳамкорлик ўрнатди.
- Карим ўзига янги чақирув ташлади. Менинг Саудия Арабистонига келишим, бу мамлакат футболига дарча очишини билардим.
Энди бу мамлакатга энг зўр ўйинчилар келади ва мазкур лига дунёда энг яхшиларидан бирига айланади, - деди Криштиану Роналду.
Карим Бензема “Реал” сафида 14 мавсум тўп тепиб, жами 647 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 353 маротаба ишғол қилди.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Fri, 09 Jun 2023 00:19:02 +0500