Офтоб уришининг халқона давоси
Картошка – офтоб урган терини даволовчи энг яхши воситалардан бири ҳисобланади.
Бунинг учун картошка майда тишли қирғичдан ўтказиб олинади ва музлаткичга солиб қўйилади. Бироздан сўнг уни дока устига қўйиб, офтоб урган терига босиб турилади.
Муолажа кунига бир неча бор такрорлаб турилади. Давомийлиги 3 кун.