Месси фаолияти давомидаги энг тезкор голини урди
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси фаолиятидаги энг тезкор голини урди. Бу миллий терма жамоа таркибида Австралия билан ўртоқлик ўйинида содир бўлди.
Гол старт ҳуштагидан 1 дақиқа 19 сония ўтиб урилди. Месси жарима майдончаси яқинида узатмани қабул қилиб олди, сўнг чапга ўтиб, битта ҳимоячини айланиб ўтди ва дарвозага аниқ зарба берди.
Мессининг аввалги энг яхши натижаси 2018 йилда Чемпионлар лигасида “Челси”га қарши ўйинда қайд этилган эди. Ўшанда у рақиб дарвозасига икки дақиқаю етти сонияда гол уришга муваффақ бўлган эди, деб хабар беради tengrinews.kz.