WhatsApp янги махфийлик текшируви функциясини тақдим қилди
WhatsApp мессенжери янги хавфсизлик функцияларига эга бўлди. Фойдаланувчилар номаълум рақамлардан қўнғироқларни овозсиз қилишлари ва махфийлигини текширишлари мумкин бўлади.
WhatsApp’нинг расмий блогида айтилишича, иккита янги функция, “Номаълум рақам овозини ўчириш” ва “Махфийлик текшируви” энди фойдаланиш учун мавжуд.
Биринчи функция спам ва фирибгарларнинг қўнғироқларини филтрлайди. “Қўнғироқлар” ёрлиғида сиз номаълум рақамлардан муҳим кирувчи қўнғироқлар мавжудлигини текширишингиз мумкин.
Махфийлик текшируви сизга WhatsApp’да ўзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкинлиги ҳақида маълумот беради. Фойдаланувчилар барча созламаларни бир неча босқичда ўрганишлари ва уларга мос келадиган ҳимоя даражасини танлашлари мумкин бўлади.