Тожикистонда 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 25.06.2023 йил, Тошкент вақти билан 21:35 да (25.06.2023 йил, Гринвич бўйича 16:35 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,9 градус шимолий кенглик; 73,43 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 131 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 520 км жанубий-шарқда.