Макрон: Франция ҳарбий бюджети ЯИМнинг 2 фоизидан ошади
Франция президенти Эммануэль Макрон республиканинг ҳарбий бюджети ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошишини айтди.
“Мен парламентга тақдим этган ва Сенат муҳокама қила бошлаган 2024-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий режалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳарбий харажатларимизни оширишни кўзда тутади, бу охир-оқибат ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошади”, — дея Макрон иқтибос келтиради ТАСС агентлиги.