Европада 24 ва 25 июл кунлари ҳарорат +46 ° C га етиши мумкин
Иссиқликнинг иккинчи тўлқини Европанинг айрим қисмларига келади, яқин икки кун ичида ҳаво ҳарорати +46°C гача кўтарилиши мумкин.
Бу ҳақда Sky News нашри хабар бермоқда.
Италиянинг Сицилия минтақасидаги Катания порт шаҳри навбатдаги жазирама туфайли Европанинг энг иссиқ жойига айланади.
Греция ва Туркиянинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40°C га етади, ҳафта охирига келиб у бироз пасаяди.