Грециянинг яна бир ороли ёнғин ичида қолди
Ўрмон ёнғинлари нафақат Родосни, балки Корфу оролини ҳам қамраб олди. Дастлабки маълумотларга кўра, оролдан 2500га яқин одам эвакуация қилинган. Ҳозирда Грециянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво +40° дан юқори иссиқ бўлиб, мамлакат бўйлаб 80 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.