Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган лавозимидан четлатилди
Унинг ўрнига Ван И тайинланди.
Ғарб матбуоти ишдан олинган вазирнинг “йўқолиб қолгани” ҳақида ёзмоқда.
Гап шундаки, Цинь Ган 11 июль куни АСЕАНдаги йиғилишга бормаган.
Ўшандан бери собиқ вазирнинг қаердалиги ва соғлиғи ҳақида бошқа маълумот йўқ.