Она 2 нафар қизи билан келинлик уйига киритиб қўйилди
Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.
Афсуски Саматовлар оиласида ҳам келишмовчиликлар борган сари ортиб борганлиги боис, Д.Кўчимова 2 нафар қизи билан ота уйига қайтиб кетишга мажбур бўлади, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ҳаттоки, фарзандларининг тақдирини ўйламаган Ш.Саматов иккинчи маротаба уйланишга ҳам улгуради.
2 гафар фарзанди билан ота уйда доимий яшаб бўлмаслиги ўйлаган Д.Кўчимова турмуш ўртоғи уйланганига қарамасдан ўз келин бўлиб тушган уйга қайтиб бориш ва яшаш истагида барча чораларни кўрса-да, аммо ҳаракатлари натижасиз тугади. Шу сабабли судга мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 32-моддасида уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар, улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин, бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади деб кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари ўйича Ғузор туманлараро суди даъвогар Д.Кўчимова қайнотасига тегишли бўлган Деҳқонобод тумани, Дуоб МФЙда жойлашган келин бўлиб тушган уйга икки нафар вояга етмаган фарзанди билан уйдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб, мажбурий тартибда киритиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.
Ушбу ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Деҳқонобод туман бўлими ходимлари ва холислар иштирокида огоҳлантириш мақсадида борилганда, уй эгалари қаттиқ қаршилик кўрсатиб, норозилик билдирган.
Жорий йилнинг 14 июль куни бўлим холимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, холислар иштирокида уйга келинганда, яна фаол қаршилик кўрсатилиб, хатто қарздорнинг онаси томонидан келинни ёқиб юбориш билан қўрқитишлар бўлди. Аммо Бюро ҳамда ИИБ ходимларининг ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида аёл икки нафар фарзанди билан уйга киритиб қўйилиши таъминланди.
Шу сабабли ижро ҳужжати ижроси таъмомланди.
Камол Рўзиев,
МИБ Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи