Сентябрда Ўзбекистон делегацияси АҚШга боради
Бугун Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигига оид долзарб масалалар, ўзаро муносабатларни яна кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган. Шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
“Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳаларда алоқаларни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, АҚШ мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини тасдиқлади”, дейди Мирзиёева.