Италия қишлоқ хўжалиги вазири Самарқанддаги конференцияга етиб келди
Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрида 7—8 сентябрь кунлари Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун дунёнинг 32 та мамлакатидан 2 минг 330 нафар хорижий экспертлар Самарқандга етиб келди.
Конференцияга ташриф буюрган Италия қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижи икки мамлакат ўрасидаги алоқалар ҳақида гапирди.
“Италия тез ривожланаётган давлатар сирасига кирувчи Ўзбекистонга ёрдам беришдан мамнун. Биз Марказий Осиёда қулай географик жойлашувга эга Ўзбекистонни жуда муҳим шерик деб ҳисоблаймиз.
Бир неча ой аввал мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги, чорва моллари ва илмий йўналишда алоқаларимизни яна ҳам мустаҳкамлаш борасида келишувларга эришдик.
Ўзбекистоннинг бой тарихи, чуқур маданияти ва ўзига хос урф-одатлари бор. Мазкур жиҳатлар келажакада икки мамлакат ўртасида алоқаларни янада кучайтиришда асос бўлади, деган умиддамиз”, — деди Франческо Лоллобрижи.