Рамзан Қодировга буйрак кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятсиз амалга оширилди — ОАВ
Рамзан Қодировнинг соғлиғида жуда катта муаммолар бор. Унинг буйрак операцияси муваффақиясиз бўлди. Бу ҳақда 14 сентябр куни россиялик мухолифатчи ва Давлат думаси собиқ депутати Геннадий Гудков Чеченистондаги юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берган.
Қодиров ўзининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга рад жавобини берган эди.
Маълумотларга кўра, касаллик, хусусан, Чеченистон раҳбарининг ўзгарган қиёфасида фош бўлган. Унинг вазни оғирлашиб, танаси шишган ва носоғлом кўринишга эга бўлган. Манбалар сўнгги пайтларда у ўзининг кўп вақтини хорижда ўтказаётганлигини таъкидламоқда.