Йодли сетка турли касалликларга шифо бўлади
Йод эритмаси билан катакчалар чизиш йоднинг танага икки томонлама таъсири туфайли бир қатор касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.
Шамоллаш белгиларини сезиларли даражада енгиллаштиради ва тикланишни тезлаштиради.
Бурун оқишини кетказиш учун бурун қанотларига ва бурун кўприги соҳасига сетка чизинг.
Қуруқ йўталдан халос бўлиш учун томоқ соҳасига йодни қўлланг.
Товон соҳасига ҳар куни қўлланганда ҳар қандай шамоллаш билан курашишга ёрдам беради.
Варикоз касаллигида.
Варикозни бартараф этиш учун оёқларнинг муаммоли жойларига сетка чизинг.
Муолажани ҳафтасига 2 мартадан кўп бўлмаган ҳолда қўллаш мумкин.
Бел ва бўғимлардаги оғриқлар.
Ҳафтада 3 марта умуртқа поғонаси бўйлаб вертикал чизиқлар тортиш ҳам яхши самара беради.