Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Олмаотада 41 ёшли қидирувдаги шахс миграция хизмати ходимлари ва шаҳар полицияси томонидан ҳибсга олинган.
«Хусусан, ‘Қидирув – МДҲ’ тезкор-профилактик тадбири давомида жиноятчилар аниқланди. 1982 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р. 2008 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан давлатлараро қидирувга берилган эди. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Уни ватанига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда», – дейди шаҳар полиция департаменти вакили.