Нима учун ҳомиладорликда йод қабул қилиш керак?
Йод репродуктив саломатлик учун энг муҳим элементлардан биридир. Унинг етишмовчилиги билан ҳайз кўриш жараёни бузилади, бу эса ўз навбатида мастопатия ва ҳатто бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳомиладор аёлларнинг деярли 80 фоизи йод танқислигига эга ва уни ҳомиладорликни режалаштириш босқичида аниқлаш муҳимдир.
Унинг етишмаслиги аборт, оғир токсикоз ва эрта туғилишга олиб келиши мумкин. Чунки боланинг ривожланиши бутунлай онанинг ҳолатига боғлиқ.