Индонезияда ёнилғидан фойдаланадиган транспортлар ҳаракати тақиқланмоқда
Индонезиянинг янги пойтахти Нусантарада экологик тоза транспортдан ташқари барча транспорт воситалари тақиқланади.
“Ҳамма нарса экологик тоза ва яшил бўлиши керак, пойтахтда ёқилғидан фойдаланадиган транспорт воситалари бўлмаслиги керак. Биз ҳаммамиз экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланамиз”, — деди Антара маъмурият раҳбари Бамбанг Сусантонон.
Унинг қўшимча қилишича, экологик тоза таърифга зарарли чиқиндиларни камайтирадиган электр, водород ва бошқа транспорт воситалари киради.
Индонезия президенти 2019 йилда пойтахтни Жакартадан кўчириш режаларини маълум қилди. Дастлаб метропол Калимантан оролида 2024 йилгача пайдо бўлиши режалаштирилган эди. Бу мақсадлар учун қарийб 32 миллиард доллар ажратилган бўлсада, коронавирус пандемияси туфайли лойиҳа тўхтатилган. Январь ойи ўрталарида давлат раҳбари янги пойтахт Нусантара («архипелаг» маъносида) деб номланишини эълон қилди.