Ўзбекистонда ўтган йили табиий офатларда уч юзга яқин киши ҳалок бўлди
Ўзбекистонда 2022 йилда юз берган табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда 287 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари 297 киши жароҳатланган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.
Расман билдирилишича, 2022 йилда 131 та “табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазият” юзага келган. Улардан 55 таси табиий офат бўлиб, 127 киши ўлган, 88 киши жароҳат олган. Техноген ҳодисаларнинг асосий қисмини эса ёнғинлар ташкил қилган.
Шу билан бир қаторда Ўзбекистондаги энергетик инқироз ортидан ҳар йили куз-қиш мавсумида юзлаб киши ис газидан заҳарланиб ўлаётгани тўғрисида Озодлик радиоси мунтазам хабарлар бериб келади. Масалан, 2022 йил ноябрида 10 кун ичида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида камида 30 киши, жумладан, ёш болалалар ис газидан заҳараниб вафот этган эди.