Туркияда автобус ҳалокатида олти киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
Туркия шимолидаги Амасия вилоятида автобус иштирокидаги ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда A Haber телеканали хабар берди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида олти нафар йўловчи ҳалок бўлган, 35 нафар йўловчи жароҳатланган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ариқга ағдарилиб кетган.
Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган.