Умумий қон таҳлили натижалари қандай овқатланиш кераклигини кўрсатиб беради
Лейкоцитлар формуласи билан умумий қон таҳлилини ўтказинг. Унинг натижалари сизда қандай витамин ва минераллар етишмаётганлигини кўрсатиб беради. Бу орқали таомномангизни белгилаб олишингиз мумкин.
⠀
Бунинг учун қайси кўрсаткичларга эътибор бериш керак?
⠀
Гемоглобин: камида 124 г/л бўлиши керак. Агар у камроқ бўлса, сизда темир танқислиги кучли.
⠀
Қизил қон таначаларининг ўртача ҳажми 87-89 бўлиши керак
Агар қиймат 86-87 дан паст бўлса, унда сизнинг ҳужайраларингиз аллақачон темир танқислигини бошдан кечира бошлаган. Агар индикатор 92 дан ошса, бу Б витамини етишмовчилигининг билвосита белгисидир.
⠀
Тромбоцитлар: камайиши мумкин бўлган вирус юкини кўрсатади ва унинг кўтарилиши таомномада Омега-3 ёғлари ва С витамини етишмаслигидан далолат беради.