Шимолий Корея ТИВ: АҚШнинг ҳаракатлари «чегарадан ўтиб кетмоқда»
КХДР ТИВ АҚШнинг душманлиги ва Пхеньяннинг Москва билан анъанавий дўстона муносабатларига аралашишга уринишлари “чегарадан ўтиб кетаётганини” айтди.
Бу ҳақда ЦТАКга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Департаментнинг қайд этишича, Вашингтоннинг бундай ҳаракатлари АҚШнинг гегемонликка интилиши ва Совуқ уруш менталитетидан далолат беради.
“Бу АҚШнинг Совуқ уруш давридаги қарама-қаршилик мантиғига сингиб кетган гегемон фикрлашини кўрсатади”, – дейди нашр.