Туркия пойтахтидаги Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш юз берди
Портлаш жойи атрофидаги барча кўчалар тўсиб қўйилган. Анқарадаги Туркия парламенти ва Ички ишлар вазирлиги бинолари махсус кучлар томонидан ўраб олинган.
Мамлакат ички ишлар вазири портлашни теракт деб баҳолади.
«Худкуш-террорчилардан бири ўзини портлатиб юборган, иккинчиси зарарсизлантирилган», деб хабар қилди маҳаллий ОАВ.