Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Октябрь
2023

"Ал Садд" бош мураббийи "Насаф"га қарши ўйин учун алоҳида схема ишлаб чиққанини айтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: championat.asia ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Садд" бош мураббийи Бруну Пиньейру ҳамда жамоа футболчиси Пауло Отавио иштирок этди. - Биз бу ерга ғалаба учун келдик. Бироқ бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозирги футболда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Лигадаги барча жамоалар ўйин ташкиллаштириш бобида жуда шаклланган. Шу боисдан эртанги ўйин осон ўтмайди. Пауло Отавио: - Чемпионлар лигасида барча учрашувлар қийин ўтади. Сўнгги ўйинларда яхши натижалар бўлмади. Ўтган учрашувлардаги салбий натижалардан кейин ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. - Бир вақтлар жамоада Хави ишлагани ва ҳозирги "Ал Садд"нинг кучини қандай баҳолайсиз? - Биринчи фарқ - мураббийда. Ҳозир жамоанинг мураббийи бошқа. "Ал Садд" руҳий жиҳатдан доимо ғалаба қозониш учун ҳаракат қилиб келган. Балки мураббий ўзгаргандир, футболчилар ўзгарган, лекин жамоанинг ўйинга бўлган қараши ўзгаргани йўқ. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ҳозир "Насаф" биздан икки очко олдинда бормоқда. Масалан, олдинги "Насаф" билан ҳозиргисини таққосламаган бўлардим. Чунки ҳозир келажак ҳақида ўйлаш керак. Биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. - "Насаф" жамоаси ОЧЛда бошқача, Ўзбекистон чемпионатида бошқача ўйин намойиш қилади. Рақибингизнинг ўйинларини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? - Албатта, "Насаф"нинг ўйинларини тахлил қилиб чиқдик. Жамоа жуда зич ҳимояланади, тўпни яхши назорат қилади ва йўқотмасликка ҳаракат қилади. Ҳимоядан чиқишда ҳам яхши ўйнайди. "Насаф"нинг ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатида бошқача ўйин кўрсатишига сабаб оддий - улар Ўзбекистон чемпионатида энг кучли жамоалардан бири. Эртанги ўйинда "Насаф"нинг тўпни ушлаб туриши борасидаги тактикаси учун схема ишлаб чиққанмиз. Яъни, рақибга тўпни ушлаб туришга бермасликка ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкор бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. - "Ал Садд"нинг таркибида йўқотишлар борми? - Жамоада йўқотишлар бор. Умуман олганда, ҳар қандай йўқотишлар бўлса ҳам захирадаги исталган футболчи жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишга тайёр туриши керак. Таркибимизда исталган йўқотишнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарли. - "Насаф"нинг кўрсатадиган ўйинини Қатар чемпионатидаги қайси жамоага қиёсласа бўлади ва ушбу жамоага қарши ўйин Сиз учун қанчалик қулай ёки ноқулай? - Яхши савол бўлди. Эртанги ўйинда "Насаф" қандай тактикада ўйнашини кўрамиз. Қатар чемпионатида "Ал Садд"га қарши рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. "Насаф" ҳақида ундай демаган бўлардим. Шу боисдан бу саволга эртага жавоб беришим мумкин, бироқ ҳозир эмас. - Биринчи ўйинда "Ал Садд"га "Шаржа" билан ўйинда ғалаба учун нима етишмади? - Ўшанда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки ўша ўйинда биз тўлақонли устунлик қилдик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик, пенальтини ура олмадик. Шунчаки омад келмади. Ўша баҳсдаги дуранг натижа - адолатсиздек бўлди. Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, ОЧЛда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир жамоа ўз мамлакатида етарлича обрўга эга. Яъни, ОЧЛнинг даражаси умуман бошқача. - "Насаф"нинг қайси футболчисини алоҳида мақтаб ўтишингиз мумкин. Ўзбек футболига қандай баҳо берасиз? - "Насаф"нинг бирор футболчисини алоҳида таъкидламаган бўлардим. Чунки улар жамоавий ўйин намойиш қилишади. Таркибдаги ҳар бир футболчининг кучли томонлари кўп. Шу сабабли улардан кимнидир ажратиб кўрсатиш нотўғри. Ўзбек футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, мамлакатдаги футбол сўнгги йилиларда анчагина ўсди дея оламан. Турли ёшдаги термалар ўзларини кўрсатишмоқда, уларда яхши мураббийлар ишлашмоқда. Жамоаларда келажаги порлоқ ёш футболчилар бор. Ўзбекистон термалари келажакда катта мусобақаларда иштирок этиши керак. - Сизларга Қарши шаҳри қанчалик таассурот қолдирди. Шаҳарнинг иқлими Сизларга таъсир кўрсатмайдими? - Об-ҳаво жуда ажойиб, менга маъқул келди. Бироқ шаҳар ҳақида баҳо бериш учун бизда етарлича вақт бўлмади. Чунки кечагина бу ерга етиб келдик. Лекин Ўзбекистон ҳақида тасаввурга эгаман. Бу ер кичик давлатдек кўриниши мумкин, бироқ одамлари жуда олийжаноб. Қарши шаҳрида ҳозирча тасаввурим йўқ, бироқ Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эгаман. Пауло Отавио: - Кеча тунда етиб келдик. Шаҳар айланишга вақтимиз бўлмади. Бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз. Ўзбекистонга илк марта келишим. Келишимдан олдин бу ерлар ҳақида тасаввурга эга бўлдим, интернет орқали чиройли расмларни кўрдим. Албатта, қаергадир боришдан олдин интернет орқали у ерларни билиб олиш керак бўлади. [allow-turbo]

"Ал Садд" бош мураббийи "Насаф"га қарши ўйин учун алоҳида схема ишлаб чиққанини айтди

Фото: championat.asia

ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Садд" бош мураббийи Бруну Пиньейру ҳамда жамоа футболчиси Пауло Отавио иштирок этди.

- Биз бу ерга ғалаба учун келдик. Бироқ бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозирги футболда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Лигадаги барча жамоалар ўйин ташкиллаштириш бобида жуда шаклланган. Шу боисдан эртанги ўйин осон ўтмайди.

Пауло Отавио: - Чемпионлар лигасида барча учрашувлар қийин ўтади. Сўнгги ўйинларда яхши натижалар бўлмади. Ўтган учрашувлардаги салбий натижалардан кейин ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бир вақтлар жамоада Хави ишлагани ва ҳозирги "Ал Садд"нинг кучини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи фарқ - мураббийда. Ҳозир жамоанинг мураббийи бошқа. "Ал Садд" руҳий жиҳатдан доимо ғалаба қозониш учун ҳаракат қилиб келган. Балки мураббий ўзгаргандир, футболчилар ўзгарган, лекин жамоанинг ўйинга бўлган қараши ўзгаргани йўқ. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ҳозир "Насаф" биздан икки очко олдинда бормоқда. Масалан, олдинги "Насаф" билан ҳозиргисини таққосламаган бўлардим. Чунки ҳозир келажак ҳақида ўйлаш керак. Биз бу ерга ғалаба учун келганмиз.

- "Насаф" жамоаси ОЧЛда бошқача, Ўзбекистон чемпионатида бошқача ўйин намойиш қилади. Рақибингизнинг ўйинларини қанчалик ўрганиб чиқдингиз?

- Албатта, "Насаф"нинг ўйинларини тахлил қилиб чиқдик. Жамоа жуда зич ҳимояланади, тўпни яхши назорат қилади ва йўқотмасликка ҳаракат қилади. Ҳимоядан чиқишда ҳам яхши ўйнайди. "Насаф"нинг ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатида бошқача ўйин кўрсатишига сабаб оддий - улар Ўзбекистон чемпионатида энг кучли жамоалардан бири. Эртанги ўйинда "Насаф"нинг тўпни ушлаб туриши борасидаги тактикаси учун схема ишлаб чиққанмиз. Яъни, рақибга тўпни ушлаб туришга бермасликка ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкор бўлмаслигига ҳаракат қиламиз.

- "Ал Садд"нинг таркибида йўқотишлар борми?

- Жамоада йўқотишлар бор. Умуман олганда, ҳар қандай йўқотишлар бўлса ҳам захирадаги исталган футболчи жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишга тайёр туриши керак. Таркибимизда исталган йўқотишнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарли.

- "Насаф"нинг кўрсатадиган ўйинини Қатар чемпионатидаги қайси жамоага қиёсласа бўлади ва ушбу жамоага қарши ўйин Сиз учун қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Яхши савол бўлди. Эртанги ўйинда "Насаф" қандай тактикада ўйнашини кўрамиз. Қатар чемпионатида "Ал Садд"га қарши рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. "Насаф" ҳақида ундай демаган бўлардим. Шу боисдан бу саволга эртага жавоб беришим мумкин, бироқ ҳозир эмас.

- Биринчи ўйинда "Ал Садд"га "Шаржа" билан ўйинда ғалаба учун нима етишмади?

- Ўшанда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки ўша ўйинда биз тўлақонли устунлик қилдик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик, пенальтини ура олмадик. Шунчаки омад келмади. Ўша баҳсдаги дуранг натижа - адолатсиздек бўлди. Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, ОЧЛда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир жамоа ўз мамлакатида етарлича обрўга эга. Яъни, ОЧЛнинг даражаси умуман бошқача.

- "Насаф"нинг қайси футболчисини алоҳида мақтаб ўтишингиз мумкин. Ўзбек футболига қандай баҳо берасиз?

- "Насаф"нинг бирор футболчисини алоҳида таъкидламаган бўлардим. Чунки улар жамоавий ўйин намойиш қилишади. Таркибдаги ҳар бир футболчининг кучли томонлари кўп. Шу сабабли улардан кимнидир ажратиб кўрсатиш нотўғри. Ўзбек футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, мамлакатдаги футбол сўнгги йилиларда анчагина ўсди дея оламан. Турли ёшдаги термалар ўзларини кўрсатишмоқда, уларда яхши мураббийлар ишлашмоқда. Жамоаларда келажаги порлоқ ёш футболчилар бор. Ўзбекистон термалари келажакда катта мусобақаларда иштирок этиши керак.

- Сизларга Қарши шаҳри қанчалик таассурот қолдирди. Шаҳарнинг иқлими Сизларга таъсир кўрсатмайдими?

- Об-ҳаво жуда ажойиб, менга маъқул келди. Бироқ шаҳар ҳақида баҳо бериш учун бизда етарлича вақт бўлмади. Чунки кечагина бу ерга етиб келдик. Лекин Ўзбекистон ҳақида тасаввурга эгаман. Бу ер кичик давлатдек кўриниши мумкин, бироқ одамлари жуда олийжаноб. Қарши шаҳрида ҳозирча тасаввурим йўқ, бироқ Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эгаман.

Пауло Отавио: - Кеча тунда етиб келдик. Шаҳар айланишга вақтимиз бўлмади. Бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз. Ўзбекистонга илк марта келишим. Келишимдан олдин бу ерлар ҳақида тасаввурга эга бўлдим, интернет орқали чиройли расмларни кўрдим. Албатта, қаергадир боришдан олдин интернет орқали у ерларни билиб олиш керак бўлади.

[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sun, 01 Oct 2023 17:11:15 +0500




Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Своя земля: как получить гектар на территории России


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: На ВДНХ открылась экспозиция об истории цифровизации Москвы



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Анастасия Волочкова

Волочкова заявила о воровстве со стороны домработницы Раи




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Росгвардейцы обеспечили правопорядок во время футбольных матчей в Москве

Азербайджанцев оправдали за убийство спортсмена Евгения Кушнира в Самарской области. Делом заинтересовался глава Следкома РФ А. Бастрыкин

Бились лопатами, палками и бейсбольными битами: Мигранты устроили массовую драку в Новой Москве


Юлия Путинцева

Путинцева вернулась после 0:6 и одержала важную победу



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Свыше 3 тыс. кустов сирени расцвели на ВДНХ



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России