«Европа Иттифоқи Ғазога гуманитар коридор очади»
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи Ғазо секторига гуманитар ҳаво йўлаги яратиш ташаббуси билан чиқишини айтди.
«Ушбу даҳшат олдида Исроил инсонпарварлик ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга», деди у.
Шу билан бирга, фон дер Лееннинг сўзларига кўра, Ғазодаги фаластинликлар гуманитар ёрдамга муҳтож.
“Улар Ҳамаснинг ваҳшийлиги учун пул тўламасликлари керак. Ва шунинг учун комиссия Ғазонинг тинч аҳолисига кўрсатиладиган гуманитар ёрдам миқдорини 3 бараварга, 75 миллион еврогача оширишни эълон қилмоқда», – дея қўшимча қилди у.
Баёнотда айтилишича, Европа Иттифоқи Миср орқали Ғазога гуманитар ҳаво кўпригини ишга туширади.
Айни дамда гуманитар сулҳ эълон қилишнинг иложи бўлмаганини инобатга олсак, бундай гуманитар йўлак айнан қандай ишлаши мумкинлиги номаълум.
БМТ, шунингдек, Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Рафаҳ ўтиш жойини очиш бўйича келишув бўйича ҳеч қандай муваффақиятга эришилмаганини айтди.