Исроилда ҳалок бўлган 5 нафар ўзбек ҳақида расмий маълумот берилди
Сўнгги кунларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исроил-Хамас қарама-қаршилигини ёритиш жараёнида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасини маълум қилишича, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси берган маълумотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90 йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фукаролик паспортларига эга эмас.
«Юқоридагиларни эътиборга олиб, ОАВ ни кузатиб борувчи фуқароларда бўлиб ўтаётган воқеалар кўлами ва уруш ҳаракатлари ҳақида нотўғри қарашлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида маълумотларни чоп эттиришдан олдин, уларни ишончли манбалардан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси орқали қайта текширишингизни сўраймиз», дейилади элчихона мурожаатида.
Ҳолат бўйича элчихонага мурожаат этиш учун қуйидаги телефон рақамлари берилди:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076