Иордания ва Миср Ғазо секторидан қочқинларни қабул қила олмайди
Иордания қироли Абдулла II Иордания ва Миср Ғазо секторидан келган фаластинлик қочқинларни қабул қила олмаслигини айтди.
Бу ҳақда Иордания қироли Германия канслери Олаф Шолъц билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Мен нафақат Иордания номидан, балки Мисрдаги биродарларимиз номидан ҳам қаттиқ гапираман, на Иордания, на Миср қочқинларни қабул қила олмайди”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Абдулла II га кўра, бу вазият Ғазо сектори ва Иорданиянинг ғарбий соҳилидан ташқарига чўзилмаслиги, Фаластин ҳудудларида ҳал қилиниши керак.
“Фаластинликларнинг келажаги билан боғлиқ вазиятни бошқа мамлакатларга юклашга уриниш мумкин емас» – деди у.