Буйрак тошини олдириш керакми?
Аслини олганда, бундай пайтда операция қилдириш шарт эмас. Агар тошлар ўзини «кўрсатмаса», безовта қилмаса, бунга ҳожат йўқ.
Шунчаки, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туринг.
Агар буйрагингизда оғриқ пайдо бўлса, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, дарҳол шифохонада ётиб даволанинг.
Белгилар тезда ўтиб кетмаса, яхшиси тошни олдириб ташлаган маъқул.