Самарқандда аёлидан ўч олиш учун уч фарзандини пичоқлаб ўлдирган ота умрбодга қамалди
Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали ўзаро жанжаллашиш натижада жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (13, 12 ва 10 ёшли, 2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан ўз танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган, аммо тирик қолган. Ушбу қотил отанинг суди бўлди.
Судда маълум бўлишича, у бундан аввал ҳам уч бора жиноятга қўл урган.
Муқаддам танлончилик, автоҳалокат, вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилиш бўйича жазоланган.
Энди эса унинг қўллари ўз норасида фарзандларининг қонига ботди.
Суд қарори билан у Жиноят кодекси 97-моддасининг тегишли бандлари билан умрбод қамоққа маҳкум этилди.