Эрон Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилмоқчи
Эрон Туризм вазири Эззатуллоҳ Зарғами Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Азиз Абзуҳакимов билан учрашувда туризмни рағбатлантириш учун виза режимини бекор қилиш кераклигини айтди деб ёзади Tehran Times.
Эронлик вазир Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясида иштирок этиш учун 15-октабр куни беш кунга Ўзбекистонга келган.