Италияда 2 миллионга яқин оила мутлақ қашшоқликда яшайди
Асвис (Барқарор ривожланиш учун Италия иттифоқи) томонидан тайёрланган «Италия ва Барқарор ривожланиш мақсадлари» ҳисоботига кўра, 2015 ва 2021 йиллар орасида мутлақ қашшоқликдаги оилалар улуши 6,1% дан 7,5% гача ўсди. Бу оилаларда 1,4 миллион вояга етмаганлар мутлақ қашшоқликда яшайди.
Ҳисоботда, шунингдек, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тенгсизлик ҳам кенгайишда давом этаётгани, соғлиқни сақлаш ва таълимга давлат харажатлари Европадаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада паст эканлиги қайд этилган.
Таърифга кўра, мутлақ қашшоқлик – бу одамнинг физиологик омон қолиш учун етарли шарт-шароитларга эга бўлмаган ҳолати.
Эслатиб ўтамиз, Италиянинг давлат қарзи 3 триллион еврога яқинлашмоқда ва Европа Иттифоқи мамлакатлари қарзларининг чорак қисмини ташкил қилади.