Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+23 даража атрофида бўлади
ЎзгидрометЎзбeкистонбўйича 20-22 октябрькунларига кутилаётганоб-ҳавомаълумотларини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 24-27 даража бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилояти чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат 17-22 даражагача пасаяди.
Эртага, 21 октябрь куни шимоли-ғарбий ҳудудлардан булутлилик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Навоий ва Бухоро вилоятларида кечаси ва эрталаб, қолган ҳудудларда кун давомида баъзи жойларда жадаллиги бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
22 октябрь, якшанба куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилди.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража атрофида бўлади.
Пойтахтимизда: 20-22 октябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутимайди, фақат 21 октябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +20…+23 даража бўлади.