Эронда зилзила содир бўлди
Эронда 4,9 магнитудали зилзила юз берди. Сейсмик ҳодиса 20 октябрга ўтар кечаси мамлакат жанубида жойлашган Хан Зеньян қишлоғида содир бўлган.
Вилоят инқирозга қарши штаб раҳбари Фарҳод Саъдийнинг сўзларига кўра, воқеа жойига Қизил ярим ой гуруҳлари юборилган. Жабрланганларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилди. Сейсмик ҳодиса туфайли келиб чиққан ер силкинишлари Шероз шаҳрида (Форс вилояти) ҳам сезилди, деб хабар беради mir24.tv.