Европа Иттифоқи ҲАМАС-Исроил онлайн контентлари устидан Meta ва TikTok’ни текширмоқда
Европа Комиссияси Meta ва TikTok’дан Исроил-ҲАМАС можароси чоғида дезинформацияга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот тақдим этишини сўради. Бу ҳақда DW хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий медиа компанияларига ўз платформаларида террористик, зўравонлик тарғиботлар ва нафрат сўзларининг тарқалишига қарши кураш чораларини белгилаш учун бир ҳафта вақт берилган.
Нашрнинг таъкидлашича, Комиссия аллақачон Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Х’ни кўриб чиқмоқда.