Аутизм қандай касаллик?
Аутизм — руҳиятнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат. У мия фаолиятига бевосита таъсир қилувчи неврологик бузилишлар натижасида келиб чиқади..
Ушбу касаллик кўп ҳолларда 3 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Яққолроқ аломатлар эса 2-3 ёшли беморларда кўзга ташланиши эҳтимоли юқори.
Аутизмнинг илк босқичларида бола ота-онанинг айрим ҳаракатларига жавоб қайтармайди. Масалан, уни исми билан чақирганингизда қарамайди.
Яна бир белги шуки, бемор ўзгаларнинг кўзларига тик қарай олмаслигидир.
Бундай бемор болалар баъзида гапларни эшитмайди, у ёки бу ўйинчоқ билан қандай ўйнашни билмайди.
Тиббий амалиётда тахминан 4 ёшлигида аниқ ташхис қўйилади. Лекин бу анча кеч муддат. Бундай беморларда 18-24 ойлигидаёқ тегишли муолажалар бошланса, уларнинг соғлом ҳаётга қайтиши осон кечади.